Жамият | 15:13 / 18.08.2018
30197
5 дақиқада ўқилади

"OSIYO"га саёҳат: колбаса ва гўшт маҳсулотлари қандай тайёрланади?

15 август куни пойтахтдаги “Makro” супермаркетлар тармоғининг ишчи ходимлари "OSIYO" корхонасига ташриф буюришди. 

Ўз фаолиятида сифат ва ҳалолликни шиор сифатида кўрувчи корхона эшиклари барча учун очиқ, шу боис мижозлар, савдо тармоқлари ходимлари "OSIYO"га тез-тез саёҳат уюштириб туришади.

"OSIYO" корхонаси Ўзбекистондаги гўшт ва колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи машҳур брендлардан бири бўлиб, унга 2006 йилнинг 25 январь куни асос солинган.

Корхонага саёҳат

Заводга кириб борар экансиз, санитария-гигиена талаб ва меъёрларига қатъий амал қилиниши эътиборингизни тортади. Ҳар бир ходим ва меҳмонлар ишлаб чиқариш цехига киришдан аввал махсус кийим кийиши, шу билан бирга, санитар зарарсизлантирувчи электрон ускунадан ўтиши лозим.

Саёҳатимиз гўшт қабул қилиш бўлимидан бошланди. Сабаби - ҳалол ва сифатли колбаса маҳсулоти тайёрланиш жараёнининг биринчи босқичи ҳам айнан гўшт танлашдан бошланади.

Компанияда гўштнинг сифатига катта аҳамият берилади. Шу боис тирик молларни кўрикдан ўтказиш ва уларнинг ҳалол сўйилиши алоҳида назорат қилиб борилади.

Рақобат ўсиб, мижозларда танлов имконияти кенгайиб бораётган бир шароитда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатли бўлишидан корхона ҳам манфаатдор, албатта.

Шу боис ишлаб чиқарилаётган махсулотлар корхона ичидаги лабораторияда мутахассислар томонидан доимий назорат қилиб борилади.

Шундай қилиб, қабул қилиб олинган гўшт ишчилар томонидан суягидан ажратилади, майдаланади, мариновка қилинади ва шакл берилади. Ушбу жараёнлардан ўтгач, колбаса батонлари пишириш босқичига ўтади.

Пишириш жараёни ҳам мутахассис ишчилардан алоҳида эътибор ва профессионалликни талаб қилади. Колбаса батонлари турига қараб турли  ҳароратдаги сувда пиширилади.

 

Тайёр бўлган маҳсулотлар сифат назоратидан ўтказилади. Шундан сўнг колбаса батонлари турига қараб +5 ва  -20 ҳароратгача бўлган турли совутгичларга жойлаштирилади.

Биз "OSIYO"колбаса ва гўшт маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёни билан танишган саёҳатчиларнинг фикрлари билан қизиқдик:

“Ишлаб чиқариш жараёнидаги ходимларнинг профессионаллиги таҳсинга сазовор. Қайси корхона ўз фаолиятини профессионал тарзда ташкил қилиб, давом эттирса, албатта муваффақиятга эришади”, - дейди  суҳбатдошимиз Матлуба Азизова.

Яна бир саёҳатчи эса заводдаги ички муҳитни жиддий кузатган кўринади. “Заводдаги муҳитнинг ўзи ўта кўтаринки ва кишини ўзига жалб қилади, ходимларнинг ҳам кўнгли очиқ ва самимий”,- дейди Малика Қаюмова.

“Ўтган йили Тошкентда “Osiyo” корхонасига тегишили ҳалол ва сифатли гўшт ҳамда деликатес маҳсулотлари сотиладиган бутик - Meat Boutique дўконининг очилганида қизиқиш туфайли ташриф буюргандим. Энди эса корхонадаги иш жараёнини ўз кўзим билан кўрдим. Бугун “Osiyo”маҳсулотларига ишончим янада ортди”, - дея фикрлари билан ўртоқлашди Матлуба Мажитова.

Ишлаб чиқариш жараёни билан батафсил танишилгач, саёҳатчилар ва корхона менежерлари ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда ишчиларга корхона ҳақида тўлиқроқ, тайёр махсулотларни истеъмолчига етказиб бериш жараёни, "OSIYO" корхонасининг келгуси режалари ҳақида маълумот берилди.

Меҳмонлар мулоқотдан сўнг корхонада  ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан татиб кўриб, уни баҳолаш имконига ҳам эга бўлдилар.

 

Шунингдек, саёҳатчиларнинг фикри, ишлаб чиқариш жараёнини янада яхшилаш бўйича таклифлари тингланди.
Меҳмонларга корхонанинг рамзи туширилган эсдалик совғалари топширилди.

"OSIYO" колбаса ва гўшт маҳсулотлари корхонаси меҳмонлари саёҳатни кўтаринки кайфиятда якунлашди. Энг муҳими уларда корхонада ишлаб чиқарилаётган колбаса ва гўшт маҳсулотларига нисбатан ишонч янада мустаҳкамланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24 декабрь куни корхона қошида ҳалол ва сифатли гўшт ҳамда деликатес маҳсулотлари сотиладиган бутик - Meat Boutique дўконини ўз фаолиятини бошлаган эди.

                                                                                                                                                                                                                  Реклама ҳуқуқи асосида

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш