Рубик кубигини йиғиш бўйича янги рекорд ўрнатилди
Грузиялик Вако Марчилашвили Рубик кубиги бошқотирмасини тез йиғиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатиб, Гиннес рекордлар китобидан жой олди.
18 ёшли ўсмир 6 та стандарт кўринишдаги кубикни 1 дақиқа 44 сонияда йиға олди. Эътиборлиси, жаҳон рекорди нафасни сув остида ушлаган ҳолда максимал кўп миқдорда кубикни йиға олишдан иборат бўлган. Рекорд Тбилисидаги аквабоғда Грузия рекордлар федерацияси вакиллари ва томошабинлар кўз ўнгида ўрнатилди.
Рекордчи йигит халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келади ва кубикни тез йиғиш бўйича Грузиянинг икки карра чемпиони ҳисобланади.
Аввал бу борадаги рекордчи америкалик Энтони Брукс бўлиб, у 2014 йилда сув остида 78 сонияда 5 та кубикни йиға олган. Брукс бу рекордни сиғими икки куб метрлик махсус контейнерда ўтирган ҳолда ўрнатган. Марчилашвили ҳам аввалги рекордни шу тарзда янгилади.
Рубик кубигини оддий шароитда йиғиш бўйича жаҳон рекорди эса 15 ёшли америкалик Патрик Понсга тегишли. У бу рекордни 2017 йил сентябрда ўрнатиб, кубикни 4,69 сонияда йиға олган.
Мавзуга оид
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
11:45 / 06.10.2024