Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умид Аҳмаджонов Жакартада Ғофур Раҳимов билан учрашди
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтказилган Осиё олимпия кенгашининг бош ассамблеясида иштирок этди.
«Kun.uz» мухбири хабар беришича, Аҳмаджонов ассамблея якунида Осиё олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Аҳмад ал-Сабоҳ билан, шунингдек, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов билан учрашган.

Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ Осиё Олимпия кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти ҳисобланади.
Ўзбекистонлик бизнесмен Ғофур Раҳимов эса шу йилнинг январида Халқаро бокс федерацияси президентига айланганди.
Эслатиб ўтамиз, Ғофур Раҳимов жорий йилнинг 27 июль санасида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Миллий олимпия қўмитасида Умид Аҳмаджонов билан учрашув ўтказиб, мамлакатда боксни ривожлантириш бўйича ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилганди.
Маълумот учун, Осиё ўйинларида Ўзбекистондан 8 нафар боксчи иштирок этади, булар: Бобо-Усмон Ботуров, Миразизбек Мирзахалилов, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Шунқор Абдурасулов, Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов ва Ёдгорой Мирзаева.
Мавзуга оид
22:44 / 14.12.2025
Ўзбекистон пара спортчилари ёшлар Пара Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
22:51 / 27.11.2025
Жакарта дунёнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳри деб тан олинди
19:25 / 03.11.2025
Осиё ёшлар ўйинларининг совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланди
22:14 / 31.10.2025