Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ёшлар ўйинларининг совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон делегацияси Баҳрайнда ўтказилган мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
Баҳрайнда ўтказилган III Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон таркибида медалларни қўлга киритган спортчилар ва мураббийларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Миллий Олимпия қўмитасида спортчилар ва уларнинг мураббийларига бир марталик пул мукофотлари тақдим этилди. Жумладан, олтин медал эгаларига 2000 доллар, кумуш медал эгаларига 1000 доллар, бронза медали эгаларига 500 доллар миқдорида мукофот берилди.
Ўзбекистон делегацияси мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
Тадбирда президентнинг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, шунингдек, Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, мусобақада шоҳсупага кўтарилган спортчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этди.
Расмийлар ёш атлетларни қўлга киритилган муваффақият билан қутлади.



Мавзуга оид
21:43 / 10.11.2025
Президент касаба уюшмалари ходимларидан бир гуруҳини тақдирлади
22:14 / 31.10.2025
Тошкент 2029 йилда IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилади
18:16 / 31.10.2025
Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида тарихий натижани қайд этди
19:19 / 23.08.2025