Ўзбекистон | 23:41 / 20.08.2018
8605
2 дақиқада ўқилади

“АрМИ-2018” Халқаро армия ўйинлари совриндорлари тақдирланди

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида IV Халқаро армия ўйинлари совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот маркази
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот маркази
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот маркази

 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот маркази

Дунёнинг 32 мамлакати ҳарбийлари иштирок этган “АрМИ-2018” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллади.  

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 28 йўналишнинг 12тасида қатнашиб, 6 та совринли ўринни қўлга киритди. Ҳарбийларимиз “Қўшин разведкаси аълочилари”, “Мерганлик марраси” ва “Содиқ дўст” каби йўналишларда рекорд натижаларни қайд этди.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот маркази
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот маркази
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот маркази

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов совриндорларни қўлга киритилган натижалар билан қутлади ва уларга эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотларини топширди. Тадбирнинг расмий маросими якунлангач, Халқаро армия ўйинлари иштирокчилари учун байрам дастурхони ёзилиб, улар шарафига куй-қўшиқлар ижро этилди.

Мавзуга оид