Ўзбекистон | 08:30 / 08.01.2026
3786
2 дақиқада ўқилади

Бир гуруҳ прокуратура ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент фармонига кўра, прокуратура органларида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий маданиятни ошириш йўлидаги хизматлари учун бир қатор ходимлар орден ва медаллар билан мукофотланди.

Фото: Kun.uz

2026 йил 5 январ куни «Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон президенти фармони қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакат прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматлари учун қуйидаги ходимлар тақдирланди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Калонов Ботир Ҳамзаевич — Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси

«Мардлик» ордени билан

Юнусов Марат Эркинович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари

«Дўстлик» ордени билан

Раззоқова Гулчеҳра Нарзуллаевна — мазкур департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори

«Жасорат» медали билан

Зарипов Жамшид Баҳодирович — Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

Маҳмудов Муродбек Мадиёрович — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Аҳмедов Баҳриддин Тожиевич — Навоий ихтисослаштирилган прокурори ўринбосари

Рахимов Урал Тошбулович — Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси

Юнусов Баҳодир Холиёрович — Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани прокурори

«Шуҳрат» медали билан

Гаиббаева Нигина Тоиржоновна — Наманган вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

Қобулов Дилмурод Қобулович — Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари

Фармонга Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев имзо чеккан.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид