08:28 / 21.08.2018
11324

Британия ЕИга Россия бўйича чақириқ билан чиқди

Фото: Simon Dawson/Reuters

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жереми Хантнинг маълум қилишича, Европа иттифоқини Солсберида «Новичок» моддаси билан заҳарлаш ҳолати юз бергани туфайли Россияга қарши санкцияларини кучайтиришга чақирмоқчи. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Вазирнинг баёнотида таъкидланишича, Британия томони Россия билан мулоқотдан бош тортмаяпти, бироқ мамлакатнинг президент Владимир Путин давридаги ташқи сиёсати дунёни хавфли қилди, деб ҳисоблайди.

«Бугун Бирлашган Қироллик ўз иттифоқдошларини янада олдинга бориш ҳақида сўрамоқда. Биз Европа иттифоқини унинг Россияга қарши санкциялари кенг қамровли бўлишини ҳамда АҚШ билан ҳақиқатдан ҳам елкама-елка туришимизни таъминлашга чақирамиз», - дейилади вазирнинг нутқида.

Унинг аниқлик киритишича, Бирлашган Қиролликнинг илтимоси Москвани биргаликда танқид қилиш, шунингдек, Россия томони алоқадор бўлган қонунбузилишларга ягона реакция билдиришни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль АҚШ санкциялари бўйича огоҳлантириш билан чиққанди.

Top