Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон саноат кооперациясини кенгайтиради
Ташқи савдо вазирлигида Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон томонига Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилик қилди. Учрашувдан асосий мақсад икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва кооперацион ҳамкорликни жадаллаштириш ва мустаҳкамлаш бўлди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тоғ кон-металлургия, текстиль, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника, транспорт, савдо, нефть-газ ва бошқа соҳалардаги йирик уюшма ва компаниялари вакиллари иштирок этдилар.
Кун тартибида саноат ва савдо соҳаларида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан логистикани оптималлаштириш, инвестицион ва савдо лойиҳалари бўйича келишувларни тайёрлаш ва қўшма корхоналар ташкил этиш каби масалалар батафсил муҳокама этилди.
Учрашув иштирокчилари таъкидлаганидек, шу каби мулоқотлар икки давлат корхоналари ўртасида яқин кооперацион алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга хизмат қилади. Томонлар саноат ва савдо соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон корхоналари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш бўйича томонлар ўртасида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
13:52 / 02.06.2026
«Навоийазот» ҳузурида 1 млрд долларлик янги кимё лойиҳалари амалга оширилади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
16:04 / 27.01.2026
2025 йилда саноат ишлаб чиқаришида етакчи соҳа — ишлаб чиқариш саноати
15:46 / 06.12.2025