Спорт | 08:46 / 22.08.2018
7271
1 дақиқада ўқилади
Осиё ўйинлари. Қиличбозларимиз мезбонларни мағлуб этишди, сузувчимиз финалга чиқди
Бугун ҳамюртларимиз Осиё ўйинларининг тўртинчи куни доирасида баҳсларга киришишган.
Сузиш баҳсларида Владислав Мустафин 100 метрга брас усулида сузиш бўйича ўз гуруҳида иккинчи натижани қайд этди. Мустафин финалда иштирок этадиган бўлди. 100 метрга баттерфляй усулида сузган Артём Козлюк ўз гуруҳида тўртинчи натижани қайд этди ва кейинги босқичга ўта олмади. 100 метрга брас усулида сузган Юлдуз Қўчқарова ўз гуруҳида учинчи бўлиб маррага етиб келди.
Академик эшкак эшишда Шаҳбоз Холмурзаев 7:50.21 натижа билан саралашда энг яхши натижа кўрсатди ва финалга йўл олди.
Қиличбозлик бўйича баҳсларда ҳамюртларимиз Индонезия жамоасини 45:35 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олишди.