Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШлик фермер гўшт сотадиган автомат жойлаштирилган дўконлар тармоғини очмоқда
Нью-Йорк штатилик Applestone Meat деб номланувчи ферма эгаси Жошуа Эпплстоун савдо автоматлари орқали қадоқланган гўшт билан савдо қилувчи дўконлар очишга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Тадбиркор бир неча йил олдин Стоун Риж ва Аккорд аҳоли масканларидаги дўконларга гўшт сотиладиган автоматлар ўрнатганди. Ҳар бир автомат мол, қўй ва чўчқа гўшти, қийма ва колбаса билан тўлдирилган бўлиб, жониворларни Эпплстоун ўз фермасида боқади.
Автомат орқали гўшт сотиб олиш учун харидор тугмачалар ёрдамида ўзига керакли маҳсулотни танлаши ва банк картасини қурилмага тегизиши керак бўлади. Шундан сўнг автомат эшиги очилади, картадан эса пул ечиб олинади.
Тадбиркорнинг айтишича, ҳозирда компания савдосининг 70%и гўшт сотиладиган автоматларга тўғри келади. Маҳсулот узоқроқ муддат сақланиши учун қурилмалар саноат музлатгичлари билан жиҳозланган. Унинг сўзларига кўра, мол гўшти қиймаси олти, стейк етти кун сақланади.
Эпплстоун йил охирига қадар Гудзонда еттита ана шундай қурилма ўрнатилган дўконини очмоқчи. Келаси йили эса Скарсдейлда, сўнгра Манхэттенда дўконлар очишни режалаштирган.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026