Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда янги бош вазир танланди
Австралиядаги ҳукмрон Либерал партия Скотт Моррисонни ҳукумат ғазначиси этиб сайлади, у мамлакатнинг бош вазирига айланади. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.
Партия етакчисининг сайловлари 24 август, жума куни либералларнинг парламент фракцияси мажлисида бўлиб ўтди.
Кеча Австралия собиқ бош вазири Малькольм Тернбулл ҳамкасблари партиянинг янги етакчисини сайлайдиган бўлса, сиёсатдан кетиши ҳақида маълум қилганди.
Таъкидланишича, Моррисондан ташқари партия етакчиси лавозимига собиқ ички ишлар вазири Питер Даттон ва ташқи ишлар вазири Жули Бишоп ҳам даъвогарлик қилган.
Моррисон овоз беришнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонди, у 40та овоз олган рақибидан бешта кўпроқ овозни тўплай олди.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026