Ўзбекистон | 14:36 / 24.08.2018
17006
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мактаблар учун махсус автобуслар пайдо бўладими?

Фото: UzReport

Ушбу саволга халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жавоб берди.

Бугун Халқаро пресс клубда навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Тадбир халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланди.

Сессия давомида журналистлар мактаб ўқувчилари учун махсус автобусларни ташкил қилиш масаласи билан қизиқишди.

«Биз «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат бирлашмаси билан ҳамкорлик қилмоқдамиз, уларга барча таълим муассасалари жойлашган жойни тақдим этяпмиз. Автобуслар ҳаракати пойтахтдаги мактабларнинг барча йўлларини қамраб олади. Биз умумий ўрта таълим мактаблари учун махсус автобусларни ҳозирча режалаштираётганимиз йўқ», - деди вазир. 

Эслатиб ўтамиз, кўплаб ривожланган мамлакатларда болалар махсус мактаб автобусларида олиб борилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид