Жаҳон | 15:08 / 25.08.2018
28082
1 дақиқада ўқилади

Ерга Хеопс эҳроми катталигидай астероид яқинлашиб келмоқда

Фото: getty images

Ерга Хеопс эҳроми катталигидай келадиган астероид яқинлашиб келмоқда, дея ёзади РИА Новости NASA манбаси асосида. 

2016 NF23 астероид анчайин хавфли, чунки у 0.05 астрономик ўлчови (7.5 миллион километр) масофада Ер атрофида учиб ўтади. NASA’нинг баҳолашича, астероид диаметри 70-160 метр атрофида бўлиши мумкин ва у секундига тахминан 9 км.ни босиб ўтмоқда. 29 августда сайёрамизга яқинлашади. 

Бундан олдин NASA хабар қилганидек, яқин юз йиллар ичида машҳур астероидларнинг Ерга тўқнашиш эҳтимоли жуда кам. 
 

Мавзуга оид