Жамият | 15:34 / 25.08.2018
36719
1 дақиқада ўқилади

Фото: Нукус йўлларида ЙҲХБ аёл инспектори ишламоқда

Нукус шаҳри йўлларида аёл инспектор ишламоқда. Бу ҳақда Makan Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига асосан хабар қилмоқда.

Фото: makan.uz

- Ҳозирги вақтда тажрибали ЙҲХБ инспекторлари билан биргаликда ишламоқдаман, - дейди ЙҲХБ инспектори Юлдуз Матякупова. – Ички ишлар соҳасида ишлаётганимга уч йилдан ошди. Йўлда инспекторлик қилишнинг ўзига яраша машаққати бор. Ҳайдовчиларнинг биринчи таассуроти, албатта, ҳайрон қолиш бўлмоқда. Айрим ҳайдовчилар янгилик билан табриклашмоқда. Лекин, иш – бу иш. Уни белгиланган тартибда олиб бормоқдаман. Ташқаридан қараганда осондек кўрингани билан кун давомида ҳар хил инсонлар билан мулоқот қилишга тўғри келади. Иложи борича мулойимлилик билан ҳар хил қоидабузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз.

Берилган маълумотга кўра, ЙҲХБ томонидан йўлларда яна аёл-қиз инспекторлар иш бошлайди.

Мавзуга оид