Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руслан Нуриддиновнинг тенги топилмади. Рекорд ва олтин
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи, Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди.
105 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Руслан Нуриддинов 421 кг (даст кўтаришда 191кг, силтаб кўтаришда 230 кг) натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.
Қайд этиш керакки, Руслан ўз натижаси билан Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.
Бу Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари тарихидаги оғир атлетика буйича илк олтин медалидир.
Иккинчи ва учинчи ўринларни ироқлик Салван Жасим Аббод Алафурий (405 кг) ва эронлик Али Ҳошимий (403 кг) эгаллади.
Нуриддиновга олтин медални Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов топширди.
Бундан аввалроқ 75 кг вазн тоифасида иштирок этган Омадой Отақўзиева 237 кг натижа қайд этиб (даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда эса 136), кумуш медал соҳибасига айланганди.
Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 27тага етди - 6 олтин, 11 кумуш ва 10 бронза. Ўзбекистон ҳамон умумий рейтингда 10-ўринда қолмоқда.

Мавзуга оид
12:10 / 19.09.2025
Жаҳон чемпионларига автомобил ва пул мукофотлари топширилди
08:53 / 07.12.2023
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт маркази ташкил этилади
09:53 / 16.12.2022
Руслан Нуриддинов иккинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
20:54 / 21.03.2022