Ўзбекистон | 10:23 / 27.08.2018
4939
2 дақиқада ўқилади

Автотураргоҳлар иш фаолиятини такомиллаштириш таклиф этилди

Фото: РИА Новости

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида автотураргоҳлар иш фаолиятини такомиллаштириш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, Бозорлар ҳудуди ёки ён-атрофидаги автотураргоҳлардаги нарх-навони белгилаш ҳамда улардаги жавобгарликни қайта кўриб чиқиш керак. 

“Масалан, Навоий шаҳридаги бозорлардаги автотураргоҳларда нарх 1500 сўм этиб белгиланган. Менимча бу кўп ва бу ҳолат республикамизнинг барча жойларида ҳам учраши табиий ҳол. Мисол учун, мен шахсий автомашинам билан автотураргоҳга кириб оиламни қолдириб, 10 дақиқа ҳам турмасдан чиқиб кетдим. Менимча бу суммани соатга бўлиб чиқиш керак. Дейлик, бир соати аниқ бир сумма. Ундан ташқари, автотураргоҳда “Автотураргоҳ маъмурияти автомашина ҳамда ундаги жиҳозлар учун жавобгар эмас” деб ёзилган ёзувни кўрамиз. Унда биз, фуқаролар нима учун уларга пул тўлаяпмиз? Ахир ҳар бир автотураргоҳда камида 2-3 киши ишлайди”, - дейилади мурожаатда.

“Менинг фикримча, автотураргоҳларда автотранспортни қолдириш учун белгиланган суммани қайта кўриб чиқиш, жавобгарликни ошириш, тўлов терминаллари ва видеокузатув камераларини ўрнатиш керак”, - деб ёзган петиция муаллифи.

Мавзуга оид