13:15 / 27.08.2018
8968

Равшан Эрматов Хитой Суперлигаси ўйинларини бошқармоқда

Фото: РИА Новости

Жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича рекордчи ҳисобланган Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан айни дамда Хитойда бўлиб турибди. 

ЎФА расмий сайтида келтирилишича, кеча у Хитой Суперлигасининг энг муҳим баҳсларидан бири бўлган «Чангчун Ятай» ва «Хебей Чайна Форчун» жамоалари ўртасидаги беллашувни бошқарди. Баҳс 2-2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан ниҳоясига етди.

Ён ҳакамлар Абдуҳамидилло Расулов ва Санжар Шоюсуповлардан иборат Равшан Эрматов жамоаси кейинги турдан ўрин олган «Гуанжоу Эвергранд» – «Шанхай Шенхуа» ўртасидаги учрашувда ишлаш учун ҳам таклиф олган. Мазкур ўйин 2 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Top