Сирдарёда касаначилар ва муҳтож аёлларга уй берилди
26 август куни Сирдарёда уй-жойга муҳтож ва ногиронлиги мавжуд бўлган, меҳнатга лаёқатсиз 20 нафар аёлга янги уйлар топширилди. Топшириш тадбирида Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев иштирок этишди.
Президент қарорига асосан, уйнинг дастлабки бадали Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси қошидаги «Xotin-qizlarni va oilani qo’llab-quvvatlash jamoat fondi» томонидан тўлаб берилди. 25 фоизлик бадал тўланганини тасдиқловчи сертификат ва уй калитлари ўз эгаларига топширилди.
Шу тадбирда 27та ногиронлик аравачаси, 27та эшитиш аппарати ва ҳассалар тарқатилди.
Маълумот учун, Сирдарёда 2017 йил давомида уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизлардан 27 нафари арзон уйлар билан таъминланиб, яна 54 нафар хотин-қиз 2018 йил якунига қадар таъминланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024