Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ қуролли кучларига асосий таҳдидлар айтилди
АҚШ армияси собиқ подполковниги Дэниэл Дэвиснинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар қуролли кучлари учун асосий таҳдид Хитой ва Россия эмас, балки технологиялардан қарамлик ҳамда қўшинларни ҳаддан ташқари ортиқча ишлатишдир. Бу ҳақда собиқ ҳарбий National Interest’да ёзган.
Дэвиснинг сўзларига кўра, агар Америка Қўшма Штатларининг душманларидан бири Америкага қарашли, навигация ва алоқа учун фойдаланилувчи сунъий йўлдошларини йўқ қилишда космик қуролдан фойдаланса, унда кўплаб юқори аниқликдаги қуроллар фойдасиз бўлади ҳамда ер устидаги қўшинлар ҳаракати қийинлашади.
Бундан ташқари, собиқ полковникнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар деярли ҳамма жойда ҳарбий кучни қўллаб, рақибларда қўрқув уйғотмоқда, уларни ҳарбий тадқиқотлар ва ишланмалар ҳажмини оширишга мажбур қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ NASA раҳбари АҚШга космик қўшинлар нега кераклигини маълум қилганди.