Ўзбекистон | 21:10 / 28.08.2018
50963
3 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йилидан бошлаб ОТМларда 100 баллик тизимдан воз кечилади

2018-2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ўқув жараёни янгидан такомиллаштирилган меъёрий ҳужжатларга кўра ташкил этилиши белгиланди. Бу ҳақида Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Одил Абдураҳмонов батафсил маълумот бериб ўтган.

«Янги ўқув йилида бир қанча ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Хусусан, бу йилда талабалар ўзлаштиришини баҳолаш тизими такомиллаштирилган кўринишда жорий этилади. Бунда аввалги 100 баллик тизимдан воз кечилади ва 5 баллик баҳолаш киритилади. Шу жумладан, педагогнинг якуний назорат имтиҳонларидаги иштирокини истисно этиш амалиёти қўлланилади. Навбатдаги ўзгаришлардан бири «устоз-шогирд» анъанасини жорий этиш мақсадида ўқув юкламаларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар «вақт меъёрлари»нинг янги механизмлари тасдиқланади. Олий таълим муассасаларида педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш янги тартиби белгиланади. Битирувчи талабалар топширадиган якуний давлат аттестация имтиҳонлари оптималлаштирилади ва асосан битирув малакавий ишлари ёки мутахассислик фанларидан давлат имтиҳонларига эътибор берилади», дея Абдураҳмоновнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» мухбири.

Анжуманда, шунингдек, бир қатор янгиликлар айтиб ўтилган. Республикадаги 5та олий таълим муассасасида 2018-2019 ўқув йилидан қўшма диплом дастури асосида бакалавр ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрлаш бошланади. Бунда хорижий ва маҳаллий ОТМлар билан «2+2» ва «3+1» дастури асосида ўқув жараёнини ташкил этиш юзасидан ўзаро келишув амалга оширилади. Икки томонлама шартнома асосида талабалар хорижда мутахассисликлари бўйича максимал 4 семестр давомида амалиёт ўташлари мумкин. Айни пайтда вазирлик томонидан хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 8та филиал, 22та қўшма факультет, 46та икки томонлама қўшма дастурларни жорий этиш асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказиляпти.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти