Ўзбекистон | 17:41 / 28.08.2018
8403
2 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти лауреати Ўзбекистонга келяпти 

Фото: Intercontinental Academia

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан япониялик машҳур олим, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри шу йилнинг 28-31 август кунлари Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити раҳбарлигидаги делегация таркибида Ўзбекистонга ташриф буюради.

Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи илм-фан ҳаётидаги муҳим воқеа саналиб, у Халқаро Нобель фонди билан келишган ҳолда ташкил этилмоқда. Бу эса нуфузли Халқаро ташкилот томонидан мамлакатимизнинг жаҳон илми-фани тараққиётига қўшган ҳиссасининг тан олиниши ҳамда бугунги кунда юртимизда илмий салоҳиятни ривожлантиришга бўлган муносабатнинг эътирофидир.

Делегация аъзоларининг бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Фанлар Академияси раҳбарияти билан учрашувлари режалаштирилган.

Ташриф доирасида Рёдзи Ноёри ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар, олимлар билан учрашади, улар учун маъруза қилади. Нагоя университети делегацияси аъзолари иштирокида ўзбек-япон илмий симпозиуми, давра суҳбати, Самарқандга ташриф кўзда тутилган.

Мавзуга оид