Осиё ўйинлари. Жасур Латипов ярим финалда
Индонезияда Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Ўзбекистон бокс жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Жасурбек Латипов чорак финал босқичида индонезиялик Сугуро Алдомсга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди.
Ҳакамлар Ўзбекистон вакилининг 4:1 (30:27, 30:27, 28:29, 29:28, 30:27) ҳисобидаги ғалабасини эълон қилишди ва Латипов ярим финалга йўл олди.
У энди 31 август куни қирғизистонлик Азат Усеналиев билан финал йўлланмаси учун жанг қилади. Усеналиев чорак финалда шимолий кореялик О Тай Бумга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0.
Бугун шунингдек, -60 кг вазн тоифасидаги Шунқор Абдурасулов ва -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров чорак финал жангларини ўтказишади. Абдурасуловнинг рақиби қирғизистонлик Қодирбек Арген улу бўлса, Батуров жанубий кореялик Лим Ҳюнчулга қарши рингга кўтарилади.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024