Жамият | 16:51 / 29.08.2018
10068
1 дақиқада ўқилади

Андижонда трамвай линиясини қуриш таклиф этилди

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Андижон шаҳрида трамвай линиясини қуриш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, Андижон вилоятининг ўзида кўп минглик енгил автотранспорт воситалари йўловчиларга хизмат қилмоқда. Ўз ўзидан, енгил автотранспорт воситаларининг тўқнашувлари кўп кузатилмоқда. Натижада, бир йилда юзлаб инсонлар тан жароҳати олмоқда ёки ҳалок бўлади. Бунинг олдини олиш мақсадида Андижон шаҳрида трамвай қатнови йўлга қўйилса, талабалар, ишчи ходимларнинг узоғи янада яқин бўлган, уларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари учун имконият яратилган бўлади.

“Трамвай хавфсиз ва экологик фойдали транспортдир. Шу боисдан, Андижон шаҳрида трамвай қатновини йўлга қўйишни таклиф этамиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Мавзуга оид