Ўзбекистон | 18:39 / 29.08.2018
4571
2 дақиқада ўқилади

Рёдзи Ноёри ўзбекистонлик ёш олимлар билан давра суҳбатида иштирок этди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан ташкил этилган Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити бошчилигида Япония делегацияси, шунингдек, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.  

Тошкент давлат техника университети қошидаги Ўзбек-япон ёшлар инновацион марказида Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёш олимлар билан суҳбатлашди. 

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Давра суҳбатида жаҳон илм-фанида юз бераётган ўзгаришлар, ихтирочи олимлар томонидан қилинаётган кашфиётлар муҳокама қилиниб, мазкур жараёнларга билан бирга фаолиятни олиб бориш зарурлиги таъкидланиб, бу борада Рёдзи Ноёри ўзининг ҳаётий тажрибаси ва илмий натижалари билан ўртоқлашди. 

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Маълумот учун, таниқли кимё олими Рёдзи Ноёри 2001 йилда каталитик асимметрик синтез соҳасидаги ишланмаси учун Нобель мукофотини олган. Япониянинг таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги илмий кенгашининг ҳақиқий аъзоси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли хил етакчи лойиҳалари ҳамда АҚШ, Хитой Халқ Республикаси, Европа мамлакатлари фанлар академиясининг аъзоси. 2015 йилдан буён Япония Фан ва технологиялар агентлигининг стратегиясини ривожлантириш ва тадқиқ қилиш Марказининг Бош директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мавзуга оид