Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин ва Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни табриклади
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп президент Шавкат Мирзиёевни табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва дўст Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан самимий табриклаш ва энг эзгу тилакларни билдиришга ижозат бергайсиз.
Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистонда барқарор сиёсий муҳит кузатилмоқда, барча йўналишларда жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда, иқтисодий ривожланиш суръатлари тобора ортиб бормоқда, бунинг натижасида халқнинг ҳаёт даражаси муттасил ошмоқда, давлат қурилиши соҳасида муваффақиятлар қўлга киритилиб, мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори юксалмоқда. Ўзбекистоннинг яхши қўшниси, ишончли ҳамкори ва яқин дўсти сифатида Хитой томони буларнинг барчасидан ғоят мамнун бўлмоқда.
Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келмоқдаман, Сиз билан ўртамиздаги самимий ишчан муносабат ва дўстликни юксак қадрлайман. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг яқинда Циндао шаҳрида бўлиб ўтган саммити доирасида биз самарали учрашув ўтказдик, қатор муҳим келишувларга эришдик, уларнинг барчаси Хитой ва Ўзбекистон муносабатлари ривожига янги ҳаракатлантирувчи куч бағишлади. Хитой-Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини иккала мамлакат халқлари равнақи ва фаровонлиги йўлида ривожлантиришда янги натижаларга эришиш учун Сиз билан биргаликда саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишга тайёрман.
Дўст Ўзбекистонга тараққиёт ва куч-қудрат, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман”, - дейилади Си Цзиньпиннинг мактубида.
“Сизни ва Ўзбекистон халқини катта мамнуният ила Мустақиллик куни билан табриклайман. Америка Қўшма Штатлари мамлакатингиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг қатъий тарафдори бўлиб қолади ва биз мамлакатингиз мустақиллигининг 27 йиллигини эркин ва жадал ривожланаётган давлат сифатида нишонлаётганингиздан хурсандмиз.
Ўтган 27 йил мобайнида бизнинг муносабатларимиз изчил ривожланди ва шу йил май ойида Сизнинг Оқ уйга тарихий ташрифингиз унинг юксак босқичи бўлди. Мен Сиз билан учрашганимдан, минтақадаги умумий таҳдидларни ҳал қилиш учун стратегик шериклигимизга янги суръат бахш этиш имкониятидан мамнун бўлдим. Шунингдек, Сизни сиёсат, иқтисодиёт ва инсон ҳуқуқлари соҳаларида амалга ошираётган, Ўзбекистон халқининг равнақи ва фаровонлиги ҳамда тинч тараққиёт орқали гуллаб-яшнаши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладиган кенг кўламли ислоҳотларингиз билан қутлайман.
1 сентябрь айёмида биз шерикликда ўтган йилларимизга миннатдорлик билан назар ташлаймиз ҳамда истиқболда юзага келадиган янги имкониятларни орзиқиб кутамиз. Америка халқи номидан демократик Ўзбекистоннинг барқарор гуллаб-яшнаши йўлида биргаликдаги ишларимизни давом эттирамиз, деб Америка Қўшма Штатларининг бу борадаги самимий тилакларини билдираман”, - деб ёзади Дональд Трамп ўз табригида.
Мавзуга оид
20:11 / 26.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026