02:43 / 29.08.2018
10798

Университет бўлажак журналистларни кутиб олишга тайёрланмоқда

​Жорий йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси асосида Университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш кириш тест синовлари билан бир қаторда уларнинг касб лаёқатини аниқлашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилди. 

​2018-2019 ўқув йили учун белгиланган қабул квотасига асосан, университет сиртқи бўлимига 2та йўналиш: Телерадиожурналистика ва Босма ОАВ журналистикаси бўйича 50 (30 нафар ўзбек, 20 нафар рус гуруҳларига) ўрин ажратилган. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети қабул комиссияси сиртқи бўлимда ўқиш истагини билдирган 190 абитуриентдан ҳужжат қабул қилган.

Сиртқи бўлим абитуриентлари 17 август куни 2та фан: ўзбек тили ва адабиёти ҳамда чет тилларидан тест синовларини топширишди.  Сиртқи бўлим учун имтиҳонлар ижодий ва тест синовларидан иборат бўлиб, ижодий имтиҳоннинг биринчи босқичи - суҳбат ҳисобланади.

 

Айни пайтда университет бўлажак талабаларни қабул қилиб олишга тайёрланмоқда. Унинг кампусида (ҳовли) «​Олтин қалам»​ни эслатиб турувчи монумент ва талабалар коворкинг маркази мавжуд. Шунингдек, университет ҳудудида очиқ осмон остидаги ёзги кинотеатр ҳам барпо этилган. Дарс хоналари учун мўлжалланган синфларда 15 кишига мослаб жойлаштирилган якка парталар, ёзув тахтаси ўрнига эса замонавий ва кенг монитор-ТВ ўрнатилган.

Top