Спорт | 18:00 / 30.08.2018
13077
2 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистонлик енгил атлетикачиларга медаллар топширилди

Осиё ўйинларининг 29 август кунги баҳсларида енгил атлетиканинг баландликка сакраш бўйича совриндор бўлган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси бу йўналишда биратўла 2та медал олганди - олтин медал учун кураш Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси аъзолари Светлана Радзивил ва Надия Дусанова ўртасида кечиб, тажрибалироқ Радзивил устун келган, у 196 сантиметрлик натижа билан Осиё ўйинлари рекордини янгилаган ҳолда учинчи бор Осиё ўйинлари ғолибига айланганди.

Надия Дусанова 1,94 метрлик натижани қайд этиб, ўзининг шахсий рекордини янгилаган ҳолда кумуш медални ўзиники қилди. Учинчи ўринни 1,84 м натижасида тўхтаган қозоғистонлик Надежда Дубровская эгаллади.

Чемпионларга медалларни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов топширди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

 

Мавзуга оид