5 август куни Ёзги Олимпиаданинг ўн учинчи кунги баҳслари ўтказилади. Баҳсларда яна 8 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади.

Енгил атлетикачилар Светлана Радзивил ва Сафина Садуллаева ҳам баҳсларга қўшилади, Екатерина Воронина еттикураш бўйича иштирокини давом эттиради.

Эркин кураш жамоасининг 74 кг вазн тоифасидаги вакили, икки карра Осиё чемпиони, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионатларида икки карра бронза медал соҳиби бўлган Бекзод Aбдураҳмонов ҳам курашга қўшилади. Унинг дастлабки рақиби пуэрто риколик Франклин Гомес бўлади.

Бундан ташқари, 4 август кунги беллашувларда яримфиналга етиб бора олмаган яна икки курашчи - Ғуломжон Aбдуллаев  (-57 кг) ва Жавраил Шапиев (-86 кг) бронза медал учун ўтиш баҳсларида иштирок этишади.

Қуйида ўзбекистонлик спортчиларнинг кун тақвими келтирилади:

5:10. Енгил атлетика. Баландликка сакраш. A саралаш гуруҳи. Сафина Садуллаева, B саралаш гуруҳи
5:10. Енгил атлетика. Баландликка сакраш. B саралаш гуруҳи Светлана Радзивил.
5:40. Енгил атлетика. Еттикураш. Узунликка сакраш. Екатерина Воронина.
9:40. Енгил атлетика. Еттикураш. Найза улоқтириш. Екатерина Воронина.

7:00. Эркин кураш. -57 кг вазнда Ғуломжон Aбдуллаев бронза медал учун ўтиш баҳсида AҚШлик Томас Гилманга қарши.
7:20. Эркин кураш. -86 кг вазнда Жавраил Шапиев бронза медал учун ўтиш баҳсида швейцариялик Стефан Райхмутга қарши.
8:10.Эркин кураш. -74 кг вазнда Бекзод Aбдураҳмонов нимчорак финалда пуэрто риколик Франклин Гомесга қарши.

9:00. Замонавий бешкураш. Қиличбозлик йўналиши. Аёллар. Aлисе Фахрутдинова
12:30. Замонавий бешкураш. Қиличбозлик йўналиши. Эркаклар. Aлександр Савкин.