Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нима учун идеал таътил 10 кун давом этади?
Кўпчилик таътилга кетиш учун август ва сентябрни хуш кўради. Нима учун яхши таътил 7 ёки 21 кун эмас, 10 кун давом этиши ҳақида гапирамиз.
Демак, тасаввур қилинг, бир ҳафталик таътил оляпсиз. Мақсадингиз: денгизга бориш. Икки кунни йўлга сарфлайсиз. Учиш учун ҳатто 3 соат кетганида ҳам олдинроқ аэропортга келишингиз, кейин учиб кетиш керак бўлади. Бундан ташқари, учишдан кейин қайта тикланиш ҳам бор. Яна юкларни йиғиштириш, кейин жойлаштириш керак. Умуман олганда, йўл камдан кам ҳолларда саргузаштларсиз ўтади.
Натижада етти кунлик таътилдан бор-йўғи беш кун қолади. Олимлар одам ҳақиқатан ҳам дам олиб, хотиржам бўлишига камида 8 кун кетишини айтишган. Илк тўрт кун ишдан кейин ўзимизга келамиз, қолган тўрт кунда дам оламиз.
Бундан чиқди, агар бир ҳафталик таътилга борилса, тикланиш ҳордиғи учун бор-йўғи бир кун қолади. Биласизки, бу муддат давомида нормал ҳордиқ чиқариш имконсиз. Бундан ташқари, кўп тадқиқотчилар қонуниятни қайд этишади. Ишдаги зўриқиш ҳордиқдаги зўриқишга қўшилиб кетиши мумкин.
Узоқ давом этган таътил нимаси билан ёмон дерсиз? Агар икки ҳафта, яъни 14 кундан кўпроқ дам олсангиз, ундан кейин ишни бошлаш қийинроқ бўлади. Шунинг учун таътилни икки қисмга бўлиш самарали бўлади. Бир томондан, тикланишга улгурасиз, иккинчи томондан эса ундан кейин ишга киришиш осон бўлади.
Ёдингизда бўлсин, ҳар қандай одам йилда бир марта дам олиши керак. Вақтининг кўп қисмини ишда ўтказган одамнинг унумдорлиги камроқ бўлади. Хато ва камчиликларга мойил бўлади.
Бундан ташқари, нормал қайта тикланиш ҳордиғисиз одам турли касалликларга мойиллиги ортади. Шунинг учун таътил вақтида иш ҳақидаги фикрларни энг орқадаги қутига жойлаштиринг. Иш почтасига кирмаслик ва қўнғироқларга жавоб бермасликка ҳаракат қилинг. Қолганлар сизсиз ҳам ишни уддалай олсалар керак.