Президент 261 нафар маҳбусни афв қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
«Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида халқимизга хос меҳр-шафқат, инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик каби эзгу фазилатларни янада юксак намоён этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Фармон билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 261 нафар фуқаро афв этилди», дейилади фармонда.
Фармонга мувофиқ, 215 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтарилади, шунингдек, 46 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 5 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 135 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Фармонга кўра, афв этилган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Жаҳон | 19:01
-
Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
Ўзбекистон | 18:43
-
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
Жаҳон | 18:41
Мавзуга оид

20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади

19:46 / 28.03.2025
Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган 488 нафар шахсни афв этди

20:08 / 21.03.2025
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 321 нафар маҳбусни афв этди

09:04 / 18.03.2025