Жаҳон | 20:53 / 30.08.2018
2812
1 дақиқада ўқилади

Россияда ШҲТнинг «Тинч миссия – 2018» антитеррор машғулотлари якунига етди

Фото: Қозоғистон Мудофаа вазирлиги

Челябинск областининг Чебаркуль полигонида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ҳамкорликдаги «Тинч миссия – 2018» антитеррор машғулотлари якунланди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, машғулотлардан мақсад ҳамкорликдаги антитеррор операцияларини тайёрлаш ва ўтказишда бирлашган гуруҳларни бошқариш органларининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ҳамкорликдаги ҳарбий бошқарув фаолиятини таъминлаш учун асосий тактик усул ва услубларни ўзлаштириш бўлди.  

Ҳарбийлар террорчилар томонидан ҳукумат ёки давлатнинг бир қисми эгаллаб олинганида иштирокчи давлатлар қуролли кучларининг ҳамкорликда олиб борадиган ҳаракатларини амалиётда синаб кўришди.

Машғулотларда ШҲТ давлатлари қуролли кучларининг 3 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилари ва 500дан ортиқ ҳарбий техникалари қатнашди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ШҲТга аъзо давлатлар қуролли кучлари бош штаблари бошлиқлари Челябинск областидаги полигонга етиб келишгани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид