Технология | 11:20 / 01.09.2018
5613
1 дақиқада ўқилади

Apple ҳайдовчисиз автомобили ЙТҲга учради

Фото: REUTERS

Apple компаниясининг ҳайдовчисиз автомобили Калифорния штатида аварияга учради, бу компания шундай машиналарни синовдан ўтказаётгани ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Полиция маълумотларига кўра, воқеа 24 август куни содир бўлган. Ҳайдовчисиз автомобиль автомобиль йўлига чиқиш учун соатига 1,5 километрдан камроқ тезликда ҳаракатланган. Шу пайт бошқа бир машина унинг ортига урилган.

Таъкидланишича, ҳар икки машина ҳам зарар кўрган, томонларнинг ҳеч бири жароҳат олганлар ҳақида хабар бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб ўқувчиси Apple серверларини бузиб кирганди.

Австралиялик ўсмир Apple серверларини бузиб кириб, у ердан 90 гигабайт ҳимояланган файлларни юклаб олган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид