Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боксда иккинчи олтин. Миразиз Мирзахалилов финалда КХДР вакилини техник нокаутга учратди
Ўзбекистон бокс жамоаси Осиё ўйинларида иккинчи олтин медални расмийлаштирди.
-56 кг вазн тоифасидаги финал жангида Миразиз Мирзахалилов шимолий кореялик Жо Хё Намга қарши чиқди.

Мирзахалилов 3-раундда рақибни танг аҳволга солиб қўйди ва шимолий кореялик боксчи жангни давом эттира олмади, рефери техник нокаут қайд этди. Шу пайтгача тўпланган баллар бўйича ўзбекистонлик спортчи ғолиб деб топилди - 19:19, 19:19, 20:18, 19:19, 19:19.
Мирзахалилов Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Бу Ўзбекистон бокс жамоасининг иккинчи олтин медали бўлди ва Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги олтин медаллари сони 17тага етди.
Олдинда яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади:
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Цендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Мавзуга оид
19:34 / 28.11.2025
Бокс бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
19:16 / 18.11.2025
Усик энди мутлақ жаҳон чемпиони эмас. У WBO камарини жангсиз топширди
22:27 / 19.10.2025
Мужибилло Турсунов WBC Гран-при мусобақаси финалига чиқди
10:10 / 07.10.2025