Жаҳон | 22:12 / 02.09.2018
6602
2 дақиқада ўқилади

Қувайт амири АҚШда Дональд Трамп билан учрашади

Фото: AP

Қувайтнинг амалдаги давлат раҳбари 3 сентябрь куни АҚШда Дональд Трамп билан учрашиши кутилмоқда, деб хабар беради KUNA нашри. 

Шайҳ Сабаҳ ал Аҳмад ал Жобир ас Сабаҳ бир йилдан ортиқ давом этган Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ҳамда Миср ва Қатар ўртасидаги тарангликни юмшатиш учун ҳаракат қилиб келаётган медиаторлардан бири саналади. 

Тўрт араб давлати расмий Доҳани терроризм ва Эронни қўллаб-қувватлашда айблайди. Трамп зиддият аввалиданоқ саудлар оиласи томонида туриб, арабларни қўллаб келаётганди. Аммо, Яқин Шарқ минтақасида вазият ўзгариши билан у арабларни иноқ бўлишга чақирди ҳамда Эронга қарши туришга тарғиб этмоқда. 

Reuters июль ойида АҚШнинг минтақада янги хавфсизлик ташкилотини тузиш истагида юргани ҳақида маълумот тарқатганди. Бу билан америкаликлар Эронга қарши минтақада қарши кучни қўлламоқда. Маълум бўлишича, ушбу масала Вашингтонда ўтказиши режалаштирилган араб-АҚШ саммитида муҳокама этилади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид