Жаҳон | 00:35 / 03.09.2018
23030
1 дақиқада ўқилади

Донбассга АҚШ ва Канада қўшинлари келгани маълум қилинди 

Фото: Markiian Lyseiko / ZUMAPRESS.com

Украина жануби-шарқидаги жанговар ҳаракатлар ҳудудига АҚШ ва Канададан юқори лавозимдаги ҳарбийлар келди. Бу ҳақда тан олинмаган Донецк халқ республикаси қуролли кучлари матбуот хизмати бошлиғи Даниил Безсонов маълум қилди.

“Разведкамиз томонидан Урфуз аҳоли пунктида жойлашган 56-мотопиёда ва 406-артиллерия бригадалари бўлинмаларига кўп сонда хорижий ҳарбийлар келгани таъкидланмоқда”, деб айтган Безсонов.

Унинг айтишича, жанговар ҳаракатлар ҳудудига келган ёлланма жангчилар ва қўмондонлар Украина қуролли кучлари тайёрлаётган ҳужумда иштирок этади.

Аввалроқ тан олинмаган Луганск халқ республикаси халқ милицияси вакили Андрей Марочко Донбассда қўшинлар тўқнашуви чизиғида Украина қуролли кучларининг снайперлари ва разведка-қўпорувчи гуруҳлари фаоллашганини маълум қилган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид