Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ички ишлар органлари ходимига тан жароҳати етказишди
Фото: KUN.UZ
31 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Д.Г. уйида жанжал қилаётганлиги ҳақидаги хабарга асосан воқеа жойига етиб келган 3 нафар Яшнобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари фуқаро Д.Г.ни тартибга чақирган вақтларида у уйидан пичоқ олиб чиққан ва ходимларни ўлдириш билан қўрқитган.
Шунингдек, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, бир нафар ходимнинг юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Мавзуга оид
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026
Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
19:34 / 13.04.2026