Жаҳон | 21:02 / 04.09.2018
3992
1 дақиқада ўқилади

Навальнийнинг роликлари рекламаси туфайли Google сайловларга аралашмаслик ҳақида огоҳлантирилди

Фото: navalny.live

Роскомнадзор ва Россия бош прокуратураси Google (YouTube эгаси) ижрочи директори Ларри Пейжга Россиядаги сайловларга «аралашишга йўл қўймаслик» ҳақида огоҳлантириш мактуби жўнатди. Эътироз Алексей Навальнийнинг 9 сентябрь – ягона овоз бериш куни пенсия ёшини оширишга қарши акция ўтказиш ҳақидаги роликлари рекламаси туфайли пайдо бўлди.

Аввалига амалдорлар қонунбузарликка чақирувчи «оммавий акциялар олиб борилаётган» YouTube-каналларни аниқлашгани хабар қилинганди. Роскомнадзор ва бош прокуратура гап айнан ким ҳақида бораётганига аниқлик киритмаган.

Бош прокуратура вакили Алексей Жафяровнинг айтишича, мазкур огоҳлантиришда Google томонидан бирор чора кўриш талаби қўйилмаган.  

3 сентябрь куни Коррупцияга қарши курашиш фонди «Навальный Live» каналини қайта ишга туширганди. Фонд 9 сентябрь куни Москва, Петербург ва Россиянинг бошқа ўнлаб шаҳарларда пенсия ислоҳотига қарши акциялар ўтказишни режалаштирган. 

Мавзуга оид