Ўзбекистон | 07:37 / 05.09.2018
12653
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирлигида янги лавозим тайинлови юз берди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

ТИВнинг Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Отабек Исмоилов ТИВнинг Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

О.Исмоилов бунга қадар ушбу бошқарма бошлиғи ўринбосари – бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ тизимида янги лавозим тайинлови юз берганди.

ТИВнинг Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб Азиз Масутов тайинланган. 

Мавзуга оид