Ўзбекистон | 20:13 / 06.09.2018
33858
5 дақиқада ўқилади

Бозордаги нархлар: "Фарҳод"даги 7000 сўмлик помидор "Қўйлиқ"да 2000 сўм! 

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 40000 сўмдан 43000 сўмгача сотилаётган бўлса, Тошкент шаҳрининг "Қўйлиқ" деҳқон бозоридан ушбу маҳсулотни 28000 сўмдан 38000 сўмгача харид қилиш мумкин. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотлар нархларини ўрганишни давом этади, деб ёзмоқда ЎзА.

Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 2 сентябрь ҳолатидаги нархлари. 

Мол гўшти
26 000 сўмдан 43 000 сўмгача 

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 26 минг сўмдан 43 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархларни 2-3 ҳафтадан буён кузатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин – 26000 сўм. 

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 26-40 минг сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 кг. мол гўштини шу нархларда харид қилиш мумкин эди. 

Тошкент шаҳрининг "Қўйлиқ" деҳқон бозорида ушбу маҳсулот пойтахт бозорларида энг арзон нархларда – 28000 сўмдан 38000 сўмгача сотилмоқда.

Қўй гўшти
28 000 сўмдан 43 000 сўмгача

Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида бу ҳафта қўй гўшти ҳам республиканинг бошқа ҳудудидан кўра қимматроқ – 40000 сўмдан 43000 сўмгача. Энг арзон нархларни пойтахтнинг “Қўйлиқ”, "Миробод", "Чорсу", “Фарҳод” бозорларида учратиш мумкин – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 минг сўмдан бошланади. 

Товуқ гўшти
11 000 сўмдан 19 000 сўмгача 

Энг арзон товуқ гўшти Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 11000-13000 сўм. Энг қиммат нархда ушбу маҳсулот Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозорида сотилмоқда – 18000-19000 минг сўм. Умуман олганда, мамлакат бозорида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 12-16 минг сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. 

Гуруч
3 500 сўмдан 12 500 сўмгача 

Республика бозорларида гуручни 4000-10000 сўмгача учратиш мумкин. Фарғона марказий деҳқон бозорида энг қиммат нархдаги гуручни учратиш мумкин – 5500-12500 сўм. Ўтган ҳафтада кузатилганидек, энг арзон гуруч Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3500 сўм. 

Ўсимлик ёғи
8000 сўмдан 12 000 сўмгача 

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. ўсимлик ёғи 9000-10000 минг сўмдан сотилмоқда. Ушбу маҳсулотнинг энг қиммати Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 12 минг. Энг арзон нархларни Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8 минг сўм.

Ун
1900 сўмдан 4 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. 1-навли ун 1900 сўмдан 2500 сўмгача. Энг қиммат нархлар эса Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозорида – 3500-4500 сўм.

Шакар
4000 сўмдан 5 500 сўмгача 

Энг қиммат нархлардаги шакар Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 4800-5500 сўм. Энг арзони эса Навоий шаҳри "Саховат" МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозорида – 4000-5000 сўм. 

Тухум
280 сўмдан 750 сўмгача 

Бу ҳафтада кўплаб бозорлардаги тухум нархлари ўртача 400-500 сўмдан сотилмоқда. Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозорида – 280-360 сўм. Ўтган ҳафтада кузатилганидек, бу ҳафтада ҳам энг қиммат нарх "Фарҳод" деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да 300 сўмдан 750 сўмгача сотилмоқда. 

Картошка
1000 сўмдан 3000 сўмгача 

Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида бу ҳафта ҳам 1 кг. картошкани 1500 сўмдан 3000 сўмгача харид қилиш мумкин. Ўтган ҳафтадаги ушбу нарх сақланиб қолган. Энг арзон нархлардаги картошка Қарши шаҳри "Ерқўрғон" деҳқон бозорида – 1000 сўм! Ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 кг. картошка 700 сўм эди.

Помидор
2000 сўмдан 7000 сўмгача 

Ўтган ҳафтада кузатилгани каби бу ҳафтада ҳам пойтахтнинг "Фарҳод", "Миробод" деҳқон бозорларида 1 кг. помидор 3000 сўмдан 7000 сўмгача сотилаётган бўлса, "Қўйлиқ" деҳқон бозоридан ушбу маҳсулотни 2000 минг сўмдан, "Юнусобод" деҳқон бозоридан эса 1500 сўмдан харид қилиш мумкин. Умуман, 1 кг. помидор республика бозорларида ўртача 2500-3000 сўмдан сотилмоқда.

Мавзуга оид