Ўзбекистон | 13:20 / 07.09.2018
18789
2 дақиқада ўқилади

Арипов Москвада муҳим ҳужжатни имзолаши кутиляпти. У АЭС масаласига доир

Фото: Sputnik

Россия бош вазири Дмитрий Медведев жума куни Москвада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Россия вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати хабар қилди.

«Ҳукумат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқадилар. Атом энергетикаси, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бош вазирларнинг ўзаро мулоқотидан сўнг, уларнинг раислигида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилиши ҳам ўтказилади. «Музокаралар якунида ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда», - дея хабар беришган РФ вазирлар маҳкамасидан.

Россия ҳукуматидан таъкидлашларича, икки мамлакат ўртасида тинч атом бўйича ҳамкорлик доирасидаги асосий лойиҳага Россия технологиясидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда атом электр станциясининг қурилиши бўлади. «Ташриф чоғида унинг қурилишига оид битим имзоланади», - дея айтиб ўтган вазирлар маҳкамаси ходими.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид