Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида яна бешта медал қўлга киритилди
Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон вакиллари тўртинчи ва бешинчи кунги баҳсларда жами 5та медални қўлга киритишди.
6 сентябрь куни ўзбекистонлик портчилар гулеш (Озарбойжон кураши), аширтмали аба гулеши (Туркия кураши) турлари бўйича баҳсларга киришганди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний Тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, дунёнинг 41 давлатидан 54 нафар спортчи иштирок этган аширтмали аба гулеши (Туркия кураши) бўйича ўтказилган баҳсларда ўзбекистонлик Алишер Худойбердиев (-80 кг) олтин, Ислом Носиров мутлақ вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Гулеш бўйича баҳсларда Шерали Шодмонов (-80 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон кўпкари терма жамоаси ярим финалда турнир фаворити Қозоғистонни 5:4 ҳисобида енгиб, турнирдан чиқариб юборди. Энди ўзбекистонлик улоқчилар финалда Қирғизистон терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Мезбонлар ярим финалда Россия номидан қатнашаётган Москва вилояти термаси устидан 25:3 ҳисобида ғалабага эришган.
Бугун, 7 сентябрь куни ўзбекистонлик спортчилар кураш ва самбо турлари бўйича ҳам баҳсларга киришишди ва дастлабки натижалар қайд этилди. Кураш бўйича Муҳриддин Тиловов (-66кг) ва Темурхон Тўраев (-81 кг) ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритишди.
Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 26тани ташкил қилмоқда - 3 олтин, 7 кумуш ва 16 бронза.
Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида мезбонлар яққол етакчилик қилишмоқда. Қирғизистон бугунга келиб 30 олтин, 25 кумуш ва 23 бронза жамғарган. Иккинчи ўринда 16 олтин, 9 кумуш ва 18 бронза билан Россия, учинчи ўринда эса 11 олтин, 17 кумуш ва 21 бронза билан Қозоғистон жойлашган.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024