10:08 / 07.09.2018
61711

GM Uzbekistan 29 мингдан ортиқ автомобилни сотувга қўйди

Фото: kommersant.uz

«GM Uzbekistan» АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29314 дона шартномалар мавжудлигини маълум қилди. 

Қайд этилишича, шундан – 3 523 дона «Дамас», 680 дона «Лабо», 108 дона «Матиз», 2 145 дона «Спарк», 7 889 дона «Нексия», 8 173 дона «Кобальт», 5 522 дона «Ласетти», 996 дона «Малибу», 278 дона «Каптива».

Ҳар бир мижоз «GM Uzbekistan» АЖ сайтида кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин, дейилади хабарда.

Барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб борилади ва келаси куннинг соат 09:00гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan механик узатмали «Спарк» ишлаб чиқаришни 3 баробарга ошириши хабар қилинганди.

Top