Жамият | 18:53 / 07.09.2018
118612
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий сўровнома: Сиз амалдорларни танийсизми?

Бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги тобора юксалиб бормоқда. Фуқароларнинг ижтимоий ва сиёсий воқеликларга муносабат билдириб, муҳокамаларда бевосита қатнашиб боришаётганини ижтимоий тармоқларни кузатиб ҳам билиб олиш мумкин. Ўз навбатида, давлат идораларида меҳнат қилаётган раҳбарлар ва ходимлар, депутатларнинг халқ билан яқиндан мулоқот қилиш томон ҳаракатлари кўп бора таъкидланмоқда. Умуман олганда, давлат бошқарувидаги шахсларнинг халқ томонидан эътироф этилиши мамлакатда олиб борилаётган сиёсатга эътибор юқори даражада эканлигидан дарак беради.

Kun.uz таҳририяти республикамизда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган мансабдор шахслар қай даражада таниқли, аҳоли вакиллари давлат идоралари раҳбарлари ҳақида нечоғлиқ маълумотга эга деган саволларга жавоб излаб, аҳоли орасида ижтимоий сўровнома ўтказди. Ихтиёрий иштирокчиларга сиёсатчиларнинг фотосуратларини кўрсатиб, уларнинг лавозимлари ёки қайси идорада раҳбар эканлиги ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилдик.

Сўровномада аҳолининг турли қатламидан вакиллар иштирок этишди. Кичик тадқиқотимиз давомида аксарият фуқаролар суратдаги шахсларни таний олишмади, баъзиларда эса ҳатто уларнинг собиқ лавозимлари, иш жойлари тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд эканлиги таҳсинга лойиқ.

Амалдорларнинг етарли даражада таниқли эмаслиги – бу кимнинг камчилиги: олиб борилаётган сиёсат ва бошқарув ишларига қизиқмаган фуқароларнингми ёки халқ ичига чуқурроқ кириб бора олмаётган мансабдор шахсларнинг? Хулоса қилишни ўзингизга қолдирамиз.

Мавзуга оид