Ўзбекистон | 13:12 / 07.09.2018
6007
1 дақиқада ўқилади

Набижон Қосимов Швейцария президентига ишонч ёрлиқларини топширди 

Берн шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Швейцариядаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Берлинда) Набижон Қосимов Швейцария Конфедерацияси президенти Алан Берсега ишонч ёрлиғини топширди.

Kun.uz’га Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси хабар беришича, маросим доирасида Ўзбекистон-Швейцария муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

А.Берсе икки томонлама муносабатлар даражасига юксак баҳо берди ва Швейцария Конфедерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кўп қиррали мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама даражада ҳам, халқаро ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Швейцария президенти Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини маъқуллаб, Швейцария томони уларни амалга оширишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтди. А.Берсе Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон халқи ва раҳбариятига ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Мавзуга оид