Ўзбекистон | 08:00 / 07.09.2018
14380
1 дақиқада ўқилади

Путин кузда Ўзбекистон, Озарбойжон ва Тожикистонга ташриф буюради

Фото: Никольский Алексей / ТАСС

Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида Озарбойжон, Тожикистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилинди.

“Сентябрь охирида Россия президенти Владимир Путин Озарбойжонга сафар уюштиради. Бундан ташқари, давлат раҳбари 27-28 сентябрда МДҲ давлатлари етакчиларининг Тожикистон пойтахти Душанбедаги учрашувида иштирок этади. Октябрда Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган”, деб айтилган хабарда. 

Бундан ташқари, Россия йил охиригача Россия, Эрон ва Озарбойжон президентлари иштирокида уч томонлама саммитни қабул қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид