Ўтган ой давомида захираларнинг валюта қисми 1,4 млрд долларга, олтин қисмининг қиймати 156 млн долларга қисқарди. Ўз навбатида захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми 13,3 млн троя унциядан 13,6 млн троя унцияга етган.
Регулятор инвестиция киритган қимматли қоғозлар портфели эса кескин ошиб, 1,5 млрд доллардан 2,8 млрд долларгача кўпайган.
«Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари ҳажми 2026-йил май ойида 307,3 млн долларга камайди. Хусусан, ой давомида олтин нархининг 4625,80 доллардан 4516,85 долларгача тушишининг таъсири 1,5 млрд долларни ташкил этди», дейилади МБ изоҳида.











