Жаҳон | 16:39 / 07.09.2018
15913
2 дақиқада ўқилади

Захарченкога яқин шахслар Россияга қочиб кетгани маълум қилинди

Фото: Валерий Мельников/РИА «Новости»

Ўзини мустақил деб эълон қилган «ДХР» бош вазири ўринбосари, даромадлар ва йиғимлар вазири Александр Тимофеев ҳамда «ДХР»нинг ҳалок бўлган собиқ етакчиси маслаҳатчиси Александр Казаков Донецкни тарк этди. Бу ҳақда «Интерфакс» манбага асосан хабар бермоқда.

«Александр Тимофеев Захарченконинг маслаҳатчиси Александр Казаков билан Донецкни тарк этди ва Россияга чиқиб кетди», - дея айтиб ўтди «ДХР»нинг ҳалок бўлган собиқ етакчиси Александр Захарченкога яқин бўлган шахслардан бири агентликка.

Унинг сўзларига кўра, бундай қарор хавфсизлик мақсадларида қабул қилинган. Тимофеев ва Казаков, манбанинг аниқлик киритишича, яқин вақт ичида Донецкка қайтишни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» парламенти Халқ кенгаши раиси Денис Пушилинни республика раҳбари вазифасини бажарувчиси этиб тайинлаганди.

Таъкидланишича, Донецк парламенти ҳам Александр Захарченкони бу лавозимдаги ваколатларини «унинг ўлими муносабати билан» муддатидан аввал тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Мавзуга оид