Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбия Фаластиннинг мустақиллигини тан олишдан воз кечмайди
Колумбия ҳукумати собиқ президент Хуан Мануэл Сантоснинг Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш қароридан воз кечмайди. Бу ҳақда мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Карлос Холмс Трухильо маълум қилди.
El Tiempo нашрининг ёзишича, бундай баёнотни Трухильо АҚШга сафарининг биринчи куни айтган. Трухильонинг айтишича, Колумбия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш қароридан воз кечмайди.
“Шу билан бирга Фаластин билан муносабатлар борасида янги қадамлар амалга оширилмайди. Колумбия Фаластинда дипломатик ваколатхонасини очмайди. Колумбиянинг Мисрдаги ва Исроилдаги элчихоналари фуқароларимиз илтимосини қондириш учун етарли”, деб айтган Трухильо.
30 августда Колумбиянинг собиқ президенти Хуан Мануэль Сантос Колумбия томонидан Фаластиннинг мустақил давлат сифатида тан олинганини эълон қилди. Сантоснинг президент лавозимидаги ваколати 7 августда ўз поёнига етди.
Мавзуга оид
13:29 / 22.01.2026
Исроил яна Ғазога зарба берди: 11 нафар фаластинлик ўлдирилди
15:30 / 16.01.2026
Ғазода сулҳнинг 2-босқичига ўтилди: бу нимани англатади?
09:32 / 15.01.2026
Ўзбекистонда Фаластиннинг янги элчиси қабул қилинди
09:21 / 15.01.2026