Трампга Сурия бўйича мунтазам ҳисобот беришмоқда - Reuters
Америка Қўшма Штатлари Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорднинг маълум қилишича, ҳарбийлар Сурияда кимёвий қурол қўлланиладиган бўлса, бунга ҳарбий жавоб бериш вариантлари ҳақида Америка етакчиси Дональд Трампга мунтазам равишда ҳисобот беришмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Трамп билан доимий мулоқотда бўлиб туришибди. Қайд этилишича, бу унинг АҚШ реакцияси қандай бўлиши мумкинлигини тушунишида ёрдам беради.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ ҳарбийлари Сурия Араб Республикаси ҳудудида «кимёвий ҳужумга»га жавобан ҳарбий кучни қўллашга оид якуний қарорни ҳали қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш бўйича АҚШ бошчилигидаги коалиция россиялик ҳарбийларнинг «таҳдидлари»га жавоб сифатида Сурияда машқларни бошлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
12:52 / 10.08.2024
Сурияда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ҳужумида 11 киши ҳалок бўлди
15:07 / 07.08.2024