Украина разведкаси Захарченкога суиқасдни ким ташкиллаштирганини маълум қилди
Ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») собиқ етакчиси Александр Захарченкога суиқасдни Россия томони ташкиллаштирган. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси вакили Владимир Скибицкий Украинанинг «Бешинчи канали» эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Москва «халқаро судларда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорликларига гувоҳ бўлиши мумкин бўлганларни» йўқ қилмоқда.
«Украина ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Захарченконинг йўқ қилиниши ортида Россия Федерал хавфсизлик хизмати турибди. Улар Украина томонини айблаб чиқиши аниқ эди. Улар бизни террорчилик актида айблаб чиқишлари ҳам аввалдан маълум бўлган», - дея хабар берди Скибицкий.
Вазирнинг таъкидлашича, шундай маълумотга эгаки, унга кўра Захарченко 31 август куни ўлдирилган «Сепар» кафеси ФХХнинг бевосита назорати остида бўлган. «Бундан ташқари, бизнинг маълумотларга кўра, ушбу ресторан оператив нуқтаи назардан тўлиқ жиҳозланган. У ерда ҳам видео, ҳам аудиомаълумотни ёзиб олиш мумкин эди. Россия ФХХ Захарченко томонидан кафеда ўтказиладиган барча тадбирларни яхши билган», - дея қўшимча қилиб ўтди Мудофаа вазирлиги вакили.
Шу билан бирга, Украина Хавфсизлик хизмати ўша кафе ичига портловчи моддаларни ўрната олмас эди, «чунки ҳаммаси Россия Федерациясида назорат остида бўлган», деди Скибицкий.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг Қримни қайтариб олиш имкониятлари баҳоланганди.
Мавзуга оид
20:14 / 24.11.2024
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
14:22 / 24.11.2024